Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази ўқитувчиларидан бир гуруҳ экспертлар Инъекцияли наркотикларни истеъмол қилувчилар орасида ОИВ инфекцияси зарарини камайтириш ва профилактика масалалари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини ўқитиш бўйича ўқув қўлланма тайёрладилар. Бу иш ўқитувчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мансабдор шахслари учун ўқув семинарларини ўтказишда ва инсон ҳуқуқларини ўқитишда таълим жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган ўқув воситасидир.
У шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан тайёрланган, ОИВ билан касалланган одамлар билан ишлашда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга риоя қилиш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар орасида зарарни камайтириш ва ОИВнинг олдини олиш масалаларини тушуниш нуқтаи назаридан ишлаб чиқилган.
Ушбу қўлланма Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича идораси (UNODC) техник кўмагида икки тилда чоп этилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази
Матбуот хизмати
- Қўшилди: 05.03.2020
- Кўришлар: 4715
- Чоп этиш