Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорликни янада кучайтирмоқчи

Пекин шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

 

Музокараларда савдо, инвестиция, энергетика, транспорт боғлиқлиги ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар икки давлат раҳбарлари белгилаб берган стратегик шериклик йўналишини давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

 

Ли Цян Хитой Ўзбекистон билан ўзаро ишонч ва манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди. Абдулла Арипов эса Ўзбекистон “ягона Хитой” тамойилига содиқ қолиши ва “Бир макон — бир йўл” ташаббусида фаол иштирок этишини қайд этди.

 

Шунингдек, учрашувда халқаро масалалар бўйича мувофиқлашувни кучайтириш ва икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари ҳам кўтарилди.

 

Rasmiy xabarlar

Nashr sanasi 08.05.2026 Ko'rishlar 1 410
Ulashish