ПШЕМЫСЛЬ, 28 октябрь. /"Дунё" АА/. Польшанинг Пшемысль шаҳрида бўлиб ўтган III Туризм фестивалида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва туризм салоҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Тадбирнинг алоҳида сессияси "Ўзбекистон – Буюк ипак йўли" мавзусига бағишланди ва унда юртимизнинг туризм имкониятлари ҳамда маданий бойликларига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Унда ўзбек халқига хос урф-одат ва анъаналарни ёрқин ифода этувчи ноёб фотосуратлар, ўзбек ҳунармандлари томонидан яратилган амалий санъат намуналари ва ипакчилик маҳсулотлари намойиш этилди. Шунингдек, Хоразм, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг тарихий меросига оид суратлар ҳамда Ўзбекистон маданий меросининг жаҳон тўпламларидаги ўрнини ёритувчи экспонатлар тақдим этилди. Нукус шаҳри ва Орол бўйида туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Мазкур кўргазма нафақат мамлакатимизнинг бой маданий мероси ва туризм имкониятларини кенг тарғиб қилишга, балки Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилди.
Анжуманда шаҳар маъмурияти, маданиятшунос ва санъатшунос олимлар, машҳур поляк амалий санъат усталари, Пшемысль шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари иштирок этди.
- Қўшилди: 29.10.2025
- Кўришлар: 209
- Чоп этиш
 Ўзбекча
 Ўзбекча English
 English Русский
 Русский 
                                