Президент:маҳалла ривожланса, бутун мамлакатимиз юксалади
2026 йил – Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномасида 2026 йилни – Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили, деб эълон қилиш таклиф қилинди.
Президент ўз нутқида тарих давомида қандай оғир синовларга дуч келмайлик, биз аввало бирдамликдан куч олишимизни таъкидлади. Машаққатли кунларда одамларимиз, маҳалла аҳли елкадош бўлиб қийинчиликларни енгганини ёдга олди.
– Буюк мақсадга эришишда маҳалла тизимининг ўрни ва таъсири беқиёс. Чунки маҳалла тинч ва аҳил бўлса, жамиятимиз тинч ва ҳамжиҳат бўлади. Маҳалла ривожланса, бутун мамлакатимиз юксалади, – деди давлатимиз раҳбари.
Мурожаатнома якунланганидан сўнг Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон ҚУРОНБОЕВ янги йилга бундай ном берилишининг аҳамияти ҳақида фикрларини билдирди.
Суҳбатни ЎзАнинг ютубдаги саҳифасида томоша қилинг.
ЎзА
Ўзбекча
English
Русский