Руминияда фемицид учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилди

Руминия аёллар зўравонлигига қарши курашиш йўлида тарихий қадам ташлади. Мамлакатда махсус қонун билан мамлакат узоқ вақт етарли даражада жазоланмаган ҳолатларга янгича ёндашув жорий этмоқда.

Руминия Президенти Никушор Дан хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашишга қаратилган янги қонунни имзолади. Мазкур ҳужжат билан мамлакат қонунчилигида аёллар қасддан ўлдирилиши – “фемицид” алоҳида жиноят тури сифатида тан олинди. Илгари бундай ҳолат умумий қотиллик моддаси билан жазоланган бўлса, энди айбдорларга 15-25 йил озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси берилиши белгиланди. Етакчи ўз баёнотида бундай тажовуз ҳозиргача муносиб жазоланмай келгани фожиали оқибатларга сабаб бўлганини таъкидлади.

Мазкур қонун ишлаб чиқилишига мамлакатдаги хавотирли статистика асос бўлди: 2025 йил саккиз ойида оилавий низо туфайли содир этилган қотилликларнинг қарийб 70 фоизида қурбон аёл киши. Парламентдаги барча сиёсий кучлар томонидан қўллаб-қувватланган ушбу ташаббус ҳуқуқ-тартибот идораларига маиший зўравонлик ҳолатига барвақт аралашиб, оғир жиноятнинг олди олинади. Шу тариқа Руминия фемицид тушунчасини ҳуқуқий тизимга киритган Хорватия, Италия, Бельгия каби Европа давлатлари сафига қўшилди.

Ф.Яхшибоева, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech