Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Саида Мирзиёева Рим Папаси Лев XIV билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» халқаро мукофоти ҳакамлар ҳайъати йиғилиши доирасида Рим Папаси Лев XIV билан учрашди.

 
 
 
"Мукофотнинг маданиятлараро ва динлараро англашувни кенгайтиришга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишларини муҳокама қилдик.
Ўзбекистонда турли конфессиялар вакиллари, жумладан католиклар, тотувлик ва бағрикенглик муҳитида яшаётгани таъкидланди. Мукофот бу қадриятларни халқаро миқёсда мустаҳкамлашга интилмоқда.
Бутун дунёда ишончни мустаҳкамлаш ва инсонпарварлик тамойилларини илгари суришга қаратилган лойиҳалар устида ҳамкорликда ишлашга тайёрлик билдирилди", — дейилади хабарда.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»
Nashr sanasi 12.12.2025 Ko'rishlar 2 773
Ulashish