Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорни қабул қилишдан бир қатор муҳим мақсадлар кўзланган. Қуйида уларнинг баъзиларига қисқача тўхталамиз.

Урбанизация ва уй-жой соҳасида давлат бошқаруви самарадорлиги оширилади. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси фаолияти ташкил этилади.

Энди давлат органи масъулияти оширилади. Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра тегишли масалаларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Миллий қўмита билан мажбурий келишилиши шарт бўлади.

Бу масалалар сирасига, уй-жойлар қурилишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари, Нукус ва Тошкент шаҳарлари, вилоятлар марказлари ва бошқа агломерацияларда уй-жой ҳамда нотурар жой мажмуаларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш киради.

Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” массивлари ва бошқа массивларда кўп квартирали уйлар қурилиши бўйича йиллик мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланади.

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech