Устозларга эҳтиром

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази жамоаси ташаббуси асосида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Устозларга эҳтиром” акцияси амалга оширилмоқда.

Бу ўринда мамлакатимиз ривожи йўлида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида ибратли фаолият кўрсатган, айни чоғда, кексалик нафақаси гаштини сураётган ёши улуғ устозларни хонадонларига бориб йўқлаш ҳақида сўз бормоқда.

 Марказ даврий нашри – «Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журнали таҳририятининг техник гуруҳи таржимони Қосимбой ака Мамуров – ана шундай эҳтиромга муносиб устозлардан. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг буйруғига мувофиқ, Қосимбой ака умумхалқ байрами арафасида Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech