Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Туркия болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқламоқда

15 ёшгача бўлган Туркия фуқароларига ижтимоий тармоқлар ва ўйин платформаларига кириш тақиқланади. Бу ҳақда мамлакат оила ва ижтимоий хизматлар вазири Ўздемир Гўктош маҳаллий телеканаллардан бирида эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўзларининг идентификация рақамини киритишлари ва кейин шахсини тасдиқлашлари шарт бўлади. 

– Биз энди болалар ва ўсмирларнинг “тижорат объектлари” сифатида эксплуатация қилинишига йўл қўймаймиз, - деди вазир ўз нутқида. – Бугунги кунда мактаб ўқувчилари интернетга тобора қарам бўлиб қолмоқда, бу эса уларнинг ўқув натижаларига таъсир қилади. 

Янги қоида ўлкада январь ойи охиригача жорий этилиши режалаштирилмоқда. 

Г.Сатторова, ЎзА

Nashr sanasi 05.01.2026 Ko'rishlar 2 712
Ulashish