Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Хусусий тиббиёт учун янги имкониятлар яратилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ходимлари билан учрашувида

Тиббиёт ташкилотлари ассоциацияси раиси соҳа ривожига оид бир қатор таклифларни илгари сурди.

 

Асосий таклифлар:

– Тиббий суғурта тизимида тенг тўловни жорий этиш (хусусий ва давлат клиникаларига 100 фоиз миқдорда);

– Хизмат турларини кенгайтириш, яъни хусусий клиникаларга тиббий суғурта тизими орқали барча нозологиялар бўйича хизмат кўрсатиш имконини бериш;

– Жавобгарлик тизимини енгиллаштириш, яъни камчилик аниқланганда фақат ўша йўналиш фаолиятини вақтинча тўхтатиш.

 

Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев ушбу таклифларни маъқуллади.

 

Расмий хабарлар

 

Nashr sanasi 12.11.2025 Ko'rishlar 2 685
Ulashish