Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари

 

26 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти билан ҳамкорликда “Мустақил Ўзбекистон давлатчилиги ва ҳуқуқий тизими: назарий асослар ва ривожланиш жараёнлари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Онлайн шаклда ташкил этилган анжуманда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилла Тиллабоев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Тадбир доирасида Ўзбекистонда мустақиллик йилларида кечган жараёнлар ва қўлга киритилган ютуқлар; давлат олий ҳокимияти органларининг шакллантирилиши ва мустаҳкамланиши; миллий давлатчилик ва ҳуқуқ тизимида эришилган натижалар ҳамда истиқболдаги режалар; Янги Ўзбекистонни янада ривожлантириш стратегияси йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Nashr sanasi 30.08.2021 Ko'rishlar 6 204
Ulashish