“Евроосиё маконида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммолари: Омбудсманлар ўртасида энг мақбул амалиётлар алмашинуви”

12 октябрь куни Москвада  шу мавзуда Бешинчи халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.

Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ташаббуси билан онлайн шаклда ташкил этилган анъанавий тадбирда халқаро ташкилотлар, Евроосиё маконидаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, Омбудсманлар, парламентлар аъзолари, академик ҳамжамиятлар вакиллари ва фуқаролик жамияти институтлари фаоллари қатнашмоқда.

Халқаро анжуман иштирокчиларига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет табрик йўллади.

Илмий-амалий конференцияда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech