- 16 минг нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш;
- “Мутолаа” лойиҳаси доирасида илмий-оммабоп, бадиий китобларни мунтазам ўқиб борувчи ёшларнинг улушини 10 фоизга ошириш;
- “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштирган ёшлар улушини 30 фоизга ошириш.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан белгиланган ижтимоий ёрдам турлари Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга ижтимоий шартнома орқали қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади:
- таълим олишни узлуксиз равишда амалга ошириб бориш;
- таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш;
- волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш;
- “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳаларда қатнашиш.
Ўзбекча
English
Русский